UZ

Сўнгги янгиликлар

12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0 15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0

13 янв 08:42
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати санаси қайта кўриб чиқилади. Мезбонлик учун икки даъвогар бор!

Халқаро Кураш ассоциацияси (IKA) Бошқарув қўмитасининг Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати масаласига бағишланган шошилинч йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференц-алоқа шаклида ташкил этилган мазкур йиғилишга IKA Президенти Ҳайдар Фарман раислик қилди. Унда Эрон Ислом Республикасида юзага келган мавжуд сиёсий нотинч вазият инобатга олиниб, мусобақа иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш масаласи устувор йўналиш сифатида муҳокама қилинди. 

Шу муносабат билан Жаҳон чемпионатини белгиланган муддатдан кейинга қолдириш ёки бошқа мезбон давлатга кўчириш вариантлари Бошқарув қўмитаси аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Айни пайтга келиб, 35 дан ортиқ давлатдан 300 нафарга яқин спортчи ва расмийлар “IKA Registration System” орқали XV Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун расман рўйхатдан ўтган.

Юзага келган вазият, шунингдек, Эрон Кураш федерациясининг чемпионатни юқори савияда ташкил этиш борасидаги катта тажрибаси ва тайёргарлиги инобатга олиниб, Бошқарув қўмитаси томонидан яна 10 кунлик кузатув муддати белгилашга қарор қилинди. Агар мазкур муддат ичида мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлашмаса, Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати март-апрель ойларида бошқа давлатда ўтказилади.

Маълум қилинишича, ҳозирги кунда Халқаро Кураш ассоциациясига XV Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш истаги билан Ўзбекистон ва Миср Кураш федерацияларидан расмий таклифлар келиб тушган.

Белгиланган 10 кунлик муддат якунларига кўра, Жаҳон чемпионатининг аниқ санаси ва мезбон давлати бўйича якуний қарор қабул қилиниб, жамоатчиликка эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг