UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Яхши хабар! Рамазон Темиров рейтингга қайтарилди 0 19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0

02 дек 17:55
Янгиликлар

Кураш

Кураш федерациясининг Тошкент вилояти бўлинмасига янги раҳбар сайланди

Теглар :  Кураш
Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон кураш федерациясининг Тошкент вилояти бўлинмаси ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда миллий спортимизнинг вилоятдаги ривожи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Мутасаддилар якунланиб бораётган спорт мавсуми бўйича ҳисобот беришди.

Тошкент вилояти ўзининг номдор полвонлари, юқори спорт салоҳияти билан бошқалардан ажралиб туради. Йиғилишда айни жиҳатга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда тобора дунё спортига айланиб, халқаро майдонларда юртимизнинг фахри ва ғурури сифатида гавдаланаётган Кураш бўйича мусобақаларда Тошкент вилояти спортчиларининг иштирокини таъминлаш, вилоятда кураш миллий спорт турининг оммавийлигини ошириш ва ёшларнинг ушбу спорт тури билан шуғулланишлари учун етарлича шароитлар яратиб бериш устувор вазифалардан эканлиги таъкидланди.

Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра, Тошкент вилояти прокурори Салом Исматович Самадов Ўзбекистон кураш федерациясининг Тошкент вилоят бўлинмаси раиси этиб сайланди. Шунингдек, раиснинг спорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Бахтиёр Кабилович Нигманов,  Молия-иқтисод масалалари бўйича ўринбосар лавозимига “АгротехинвестТрайд” МЧЖ бош менежери Қаҳрамон Усмонович Усмонов ва Ташкилий ва ижро масалалари бўйича ўринбосар лавозимига Тошкент вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси – Акбаров Шарифжон Исмановичлар сайландилар.

Йиғилишда замонавий кураш қоидалари муаллифи, Кураш Халқаро Ассоциацияси асосчиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов иштирок этди. Конференция якунида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг