UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53WBC Silver камари соҳиби Азизбек Абдуғофуров навбатдаги жангини ўтказди 1 17:34Қиличбозларимиз тарихда илк маротаба жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқишди 0 16:59"Рома" ва "Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:16Камондан отиш бўйича МОҚ соврини учун ўтказилган мусобақа якунланди 0 15:39Дрон Серена Уильямснинг қўлларини кесиб кетди ФОТО 0 15:10Парадзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини 6 та медаль билан якунладилар 0 14:47"Милан" январда "Челси" футболчисини сотиб олмоқчи 0 14:17Таэквондо. Светлана Осипова Франция очиқ чемпионатида совриндор бўлди 0 13:30Зверев Германия учун 23 йиллик натижани янгилади 0 12:44Каратэчиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 12:21"Реал" футболчиси учун 180 миллион евро таклиф қилишди 0 11:50Рустам Шоабдураҳмонов Марказий Осиё Конфедерацияси президенти этиб сайланди 0 11:13Надаль таътилни қаерда ўтказишини айтди 0 10:30Бугун Азизбек Абдуғофуров жанг ўтказади 10 09:52Усэйн Болт футболчи бўлиш фикридан қайтадими? 0

08 ноя 09:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар. Флойд Мейвезер ММА жангидан воз кечди

Америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер аралаш қоидалар бўйича ўтказиладиган илк жангидан воз кечди.

Мейвезер шу йилнинг 31 декабрь куни Саитама шаҳрида япониялик кикбоксчи Теншин Насукавага қарши жанг ўтказиши керак эди. 

“Биринчидан, мен, Флойд Мейвезер ҳеч қачон Теншин Насукава билан ўтказиладиган жанг расман эълон қилмаганман. Шунчаки мендан уч раунддан иборат жами 9 дақиқалик кўргазмали жангда иштирок этиб беришимни сўрашганди. 

Бу таклифни Rizin Fightning Federation компанияси берган эди. One Entertainment компанияси вакили Брент Жонсон ҳам бу кўргазмали жанг катта гонорар эвазига кам сонли бадавлат инсонлар учун ўтказилишини айтганди. Кейин жанг шунчаки шоу характерида бўлиб, бутун дунёга трансляция қилинмаслиги ҳам таъкидланган эди. 

Афсуски, биз матбуот анжуманида хайратдан ёқа ушладик. Унда ташкилотчилар жанг ростмана аралаш қоидалар асосида ўтказилиши ва бутун дунёга трансляция қилинишини маълум қилишди. Мен жанжал кўтариб ўтирмадим ва оддийгина қилиб бу жанг ўтказилмайди дедим. Мухлислардан бу ҳолат учун узр сўрайман. Кечиримнинг каттасини ташкилотчилар сўрашлари керак”, - деди Мейвезер. 

Рейтинг:    

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
08 ноя 13:14:39
Angren.
Одаммасда бу кораялок.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг