UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

27 сен 07:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кутилмаган хабар! Яндан сўнг Ислам Махачев ҳам рақибсиз қолди

Орзиқиб кутилаётган UFC 267 турнирида кетма-кет иккинчи россиялик яккакураш устаси иштирокидаги жанг бекор қилинди.

Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Ислам Махачевнинг рақиби бразилиялик Рафаэль Дос Аньос машғулотда орттириб олган жароҳати сабаб бўлажак жангда иштирок эта олмайди. Бу ҳақида Махачев ўзининг Твиттер саҳифасида хабар берди. 

"Ўзингга қўшиб менга ҳам рақиб топ", - дея Петр Ян қўйган хабар остида фикр қолдирган Махачев. 

Аввалроқ собиқ чемпион Петр Яннинг рақиби, енгил вазн тоифаси чемпиони Алжамэйн Стерлинг ҳам UFC 267 турнирида октагонга чиқмаслигини маълум қилганди. 

"Аньос яна жароҳат олганига шахсан мен ишонмайман", - дея фикрини давлм эттирган Ислам. 

Исламнинг гапига жавобан собиқ UFC чемпиони ҳам ўз сўзларини хабар остида изоҳ сифатида қолдирган.   

"Сен чиндан ҳам мени ёлғончиликда айблаяпсанми? Даҳшатли жароҳатдан эндигина фориғ бўлиб, жангга қайтишга тайёр тургандим. Сендан фарқли равишда менинг оилам бор. Уларнинг келажагига мен масъулман", - дея жавоб берган Дос Аньос.

Ҳозирча UFC расмийлари Петр Ян ва Ислам Махачевнинг бекор бўлган жанглари ҳақида ҳеч қандай изоҳ беришмаган. UFC 267 турнири 30 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши керак. Ян катта эҳтимол билан ушбу оқшомда Кори Сэндхагенга қарши вақтинчалик чемпион камари учун окгагонга чиқиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 сен 16:46:02
боксёр
Dos anos qo‘rqdi nimaga aynan Maqachev bilan jangda shunday boladi
   
27 сен 16:46:01
боксёр
Dos anos qo‘rqdi nimaga aynan Maqachev bilan jangda shunday boladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг