UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0 17:50Мария Тимофееванинг Уимблдон иккинчи даврасидаги рақиби маълум бўлди 0 17:23Исроил Мадримов Жарон Эннисни жангга чорлади 0 16:52"Пахтакор" польшалик ҳужумчи билан хайрлашди 0 16:17Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятини якунладими? Боксчининг ўзи бунга жавоб берди 0 15:49Нурсултон Рўзибоев футболчиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди 0 15:08Mangu 4 турнирининг санаси ниҳоят эълон қилинди 0 14:25ЖЧ-2026`ни тарк этган яна бир мураббий ишдан кетди 0 13:49Раҳимова Уимблдон жуфтлик мусобақасида ҳам иштирок этади. Рақиб маълум! 0 13:14Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов нечанчи ўринда қайд этилди? 0 12:36Хейнига мажбурий даъвогар билан музокара учун 20 кун муҳлат берилди 0 11:53Франция терма жамоаси ЖЧ тарихида рекорд ўрнатди 0 11:22Йен Мачадо Гэрри Махачевни нечанчи раундда "финиш" қилишини айтди 0

02 апр 08:46
Янгиликлар

Футбол

Ламин Ямаль диний камситишларга қарши: "Мен мусулмонман, алҳамдулиллаҳ!"

Теглар :  Ламин Ямаль
Испания терма жамоаси ва "Барселона" юлдузи Ламин Ямаль Испания ҳамда Миср ўртасидаги ўртоқлик учрашувида (0:0) юз берган нохуш воқеага ўз муносабатини билдирди.

Барселонадаги "RCDE Стэдиум"да ўтган баҳсда айрим мухлислар мусулмонларни ҳақорат қилувчи ҳайқириқларни ишлатишган.

Ўйиннинг 20-дақиқаси атрофида стадиондаги мухлисларнинг бир қисми "Ким сакрамаса, ўша мусулмон" қабилидаги ноўрин ҳайқириқларни сўзлашган. Ламин Ямаль ушбу ҳолатни кескин қоралади.

"Мен мусулмонман, алҳамдулиллаҳ! Кеча стадионда "Ким сакрамаса, ўша мусулмон" деган ҳайқириқлар янгради. Бу сўзлар рақиб жамоага қаратилганини ва менга нисбатан шахсий адовати йўқлигини билсам-да, мусулмон сифатида буни ҳурматсизлик ва қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайман.

Диндан стадионда ҳазил сифатида фойдаланиш сизни жоҳил ва ирқчи қилиб кўрсатади. Футболда одамларни кимлиги ёки нимага ишониши учун ҳақорат қилмасдан, ўйиндан завқ олиш ва жамоани қўллаб-қувватлаш керак. Шунга қарамай, бизни қўллаб-қувватлаш учун келганларга раҳмат, Жаҳон чемпионатида кўришгунча", — деб ёзади ёш иқтидор соҳиби.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль Испания терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2026 финал босқичида иштирок этади. Унинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг