UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Сергей Фомин Shymkent Challenger бош соврини учун ўйнайди! 0 15:01"Барселона" афсонаси "Челси" бошқарувини қўлга олиши мумкин 0 14:39"Менежеримиз ишлаяпти". Гусковнинг мураббийи UFC 328 турнири учун эҳтимолий рақибни айтди 0 14:17Илия Топурия Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй эҳтимолий жанги ҳақида фикр билдирди 0 13:50Ян Блахович тиззасидан операция қилинди (ФОТО) 0 13:29Мбаппенинг маошидан кўпроқ? Винисиус "Реал" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди 0 13:08Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов ва бошқа шахмат юлдузлари футбол ўйнашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 12:47Абдумалик Халоков проф боксдаги учинчи жангини ўтказади, эҳтимолий рақиб маълум 0 12:26Нурсултон Рўзибоев Бокудаги жанги учун тайёргарликни давом эттирмоқда (ВИДЕО) 0 12:05Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди 0 11:44Санья-2026: Ўзбекистон спортчиларнинг иштирокидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 11:23Костани гапларини қайтиб олишига мажбур қиламан — Гусков 0 11:02Esports World Cup. Синдаров ва Абдусатторовда мағлубият, лекин Нодирбекда имконият бор 0 10:41Спорт тиббиёти мутахассиси Ямалнинг қайтиши учун эҳтимолий муддатни эълон қилди 0 10:20Жавоҳир Соҳибов Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди 0

11 сен 16:02
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Лина Черязованинг қабри ободонлаштирилиб, унга ёдгорлик ўрнатилди

Теглар :  Лина Черязова
Ватанимиз спорти тарихида афсонавий Лина Черязованинг ўрни беқиёс.

Мустақил Ўзбекистоннинг илк Олимпиада чемпиони 2019 йил оғир хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фахрий спортчиларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш бўйича берган топшириғига биноан Черязова дафн этилган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

Лина Черязова 2019 йил 23 март куни вафот этди. Фрицтайл бўйича Лиллехаммер-1994 қишки Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони дафн қилинган Россия Федерацияси, Новосибирск шаҳри, «Клешчинский» қабристонида унга ёдгорлик ўрнатилди. Мазкур тадбирда МОҚ, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консуллиги мутасаддилари иштирок этишди. Ёдгорликка Черязованинг туғилган куни ва ўлими қайд этилган санадан ташқари «Фристайл бўйича Ўзбекистоннинг Олимпиада ва жаҳон чемпиони» деган таъриф ҳам битилган. 

Фристайлнинг акробатика йўналишида юртимиз шаънини ҳимоя қилган ушбу спортчимиз шарафига қишки Олимпия ўйинларида илк бор Ўзбекистон давлати мадҳияси янграган. Шунингдек, у 1993 йил жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Кўрсатган хизматлари учун «Меҳнат шуҳрати» ордени, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари билан тақдирланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг