UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0

28 сен 17:48
Янгиликлар

Футбол

Биргина аёл бутун бошли "Рома"нинг режаларини бузиб ташлади

"Рома" бош директори Лина Соулуку нима сабабдан ишдан кетгани маълум бўлди.

Римликлар ҳужумчиси Пауло Дибаланинг Саудия Арабистони клубига трансфери бекор бўлганидан хафа бўлган Лина Соулуку жамоа бош мураббийи Даниэле Де Россига аргентиналик футболчини асосий таркибга киритишни тақиқлаб қўяди. 

Мураббий эса аёл раҳбарнинг гапига кирмай, билганини қилишда давом этди. "Рома" бош директори жавоб тариқасида клуб эгаларига футболчилар бош мураббийнинг истеъфосини сўраётгани ҳақида ёлғон маълумот беради. Аёлнинг ёлғони тезда фош бўлди. 

Футболчилар Де Росси истеъфосидан кейинги куннинг тонгида клуб эгалари олдига келиб, мураббий нега ишсиз қолганини сўрашди ва барчасидан бохабар бўлишди. Клуб эгалари ҳақиқатни билгач Соулукуни ҳайдаб юборишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг