UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

14 авг 13:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лобов Конорнинг Путин билан учрашуви ва унга виски совға қилганини эслади

Ирландия шарафини ҳимоя қилаётган Артём Лобов собиқ дўсти Конор Макгрегор 2018 йилда Россия президенти Владимир Путин билан учрашганини эслади.

Собиқ UFC жангчиси бўлган Лобов Москвадаги ўша тарихий учрашувни ташкил қилганлардан бири эди. 

- Сиз Конорнинг Путин билан учрашувини ташкиллаштирганингизни айтдингиз. У чиндан ҳам унинг учун муҳиммиди?

- Албатта, уни жуда ҳурмат қиларди, у билан танишиб олмоқчи эди. Конор ўша пайтда жангларда биринчи рақамли, Путин эса сиёсатда биринчи рақамли эди. Ва бундай воқеа, Россиядаги жаҳон чемпионати финали, мамлакат президенти билан учрашиш - улкан шараф. Конор ҳар доим Путиннинг мухлиси бўлган, у мендан кўп нарсаларни сўраган.

Биз яна бир нарсани лойқалатдик - Proper Twelve’нинг энг биринчи шишасини Конор президентимизга совға қилди. Бу унинг вискиси тарихининг қизиқарли қисми, буни ҳам мен ташкил қилганман. Учрашув жуда тез ўтди, у ерда президент билан учрашмоқчи бўлганлар кўп эди. Вискини шахсан топширишнинг иложи бўлмади. Боиси, аввал уни қўриқчиларга топшириш керак эди. Улар текшириб кўришди, уларнинг ўз протоколлари бор. Кейин у Владимир Владимировичга топширилди.

Конор саёҳатдан жуда мамнун эди, уни жуда яхши кутиб олишди. Фамилиясини айтмайман, лекин исмини айтаман - Руслан, сенга катта раҳмат, Паша ҳам ёнимда эди. Йигитлар жуда катта ёрдам беришди, Конорни шоҳона кутиб олишди, унга Барвихдаги уйни, менимча, кунига 30 минг еврога, қиммат машиналар, 12 нафар қўриқчини ижарага олишди. Конор Россияда биринчи марта эди ва бу сайёҳатдан якунда ҳайратда қолди.

Визаларимиз бир кунлик эди, яна бир кунга кечикдик - йўл-йўлакай узайтиришга мажбур бўлдик. Йигитлар Конорга ёққанини кўришди ва визани яна бир кунга узайтиришди", - деди Лобов "Ушатайка" YouTube каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг