UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51Иньиго Мартинес Араухонинг "Ювентус"га трансферига тўсиқ бўладими? 0 17:30"Бу мен учун кичик бошоғриқ" - Хабиб мураббийлик фаолияти ҳақида гапирди 0 17:09Australian Open. Медведев тўрга зарар етказди, камерани синдирди + ФОТО 0 16:48Бивол Бетербиев билан жанг ҳақида: "Менда камарлар йўқ, лекин..." 0 16:27"Бунёдкор"да 3 нафар италиялик мураббий иш бошлади 0 16:06"Камар қўлга киритганимдан кейин фақат катта пул эвазига жанг қиламан" - Царукян 0 15:45"Барчаси ўхшайди". Двалишвили Умар Нурмагомедовга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 15:24Исроил Мадримов Ортисга қарши жанг ҳақида нималар деди? 0 15:03Гвардиола нимадан афсусланаётганини айтди 0 14:42Америка авиакомпанияси Хабибни айблади 0 14:21IBA аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини эълон қилди 0 14:00Махачев ва Двалишвилининг UFC 311 учун либослари намойиш этилди + ФОТО 0 13:39ФИФА "Мальорка" ва "Райо Вальекано"га трансфер тақиқини жорий қилди 0 13:08Манба — Салим Абдувалиев спорт курашлари ассосиацияси раҳбарлигидан олинди, янги раис ким экани маълум 0 12:57Australian Open. Даниил Медведев қийин ғалаба билан бошлади 0

31 авг 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ломаченко - Кэмпбелл. "Ой жанги" учун аталган ПРЕВЬЮ

Бугун тунда Лондондаги О2 аренасида енгил вазн тоифасида WBА, WBО камарлари соҳиби Василий Ломаченко вакант бўлиб турган WBC камари учун Люк Кэмпбеллга қарши баҳс олиб боради.

Икки карра Олимпиада чемпиони бошқа бир Олимпия ўйинлари ғолибига қарши жанг қилади. Люк бутун дунёни ҳайратга солиб, чемпионлик камарларига эга чиқишни истамоқда, Лома эса яна бир бор жаҳонинг энг зўри эканлигини исботлаш учун жанг қилади. Бу тўқнашув сўзсиз ёз фаслининг энг қизиқарли жанги бўлади. Люк рақибига нисбатан беш сантиметр узун, шунингдек қўллар узунлиги борасида ҳам Люкнинг имкониятлари баланд. Кўпчиликка Люк Василийдан ёш деб ҳисобланса ҳам, ҳар икки боксчи ҳам тенгдош ҳисобланади. Кэмпбелл ва Ломаченко 31 ёшда. Бу спортчилар ҳақида қисқача маълумот эди. 

Энди боксчиларнинг жанг услуби ҳақида фикр билдирсак. Дастлаб даъвогар Люк Кэмпбелл ҳақида. Люк - ҳаракатланувчи боксчилар қаторига киради. У асосан рақибларига жеб зарбаларини беришни яхши кўради ёки рақибнинг танасига кўп зарба беради. Кэмпбелл рақибларини ҳимояланишга мажбур қилишга ҳаракат қилади ҳамда асосан панчер бўлиб эмас, балки очко зарбаларини беради. Люк асосан жангнинг иккинчи қисмида кучли бокс кўрсатади. 


Ломаченко эса биринчи навбатда жуда ҳам ақлли жанг қилади. У жуда тезкор ҳамда техникаси мукаммал боксчи. Лома сўзсиз тезлик борасида Люкдан устун. Лома ҳам Люк сингари чапақай. Ломаченко жангларда тўлиқ устунлик қилишга интилади ҳамда жангларни иложи борича тезроқ якунлашга ҳаракат қилади. Кўпчилик экспертларнинг фикрича, Ломаченко рақибини қийинчиликсиз мағлуб этади. Тўғри Люк яхши боксчи, лекин Ломаченко энг зўри.

Эслатиб ўтамиз, жанг бугун тунда Тошкент вақти билан соат 01:30 дан сўнг бошланиши режалаштирилмоқда. Тўқнашув "Матч ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Ундан олдин эса соат 01:00 да Поветкин - Фьюри жангини томоша қилиш мумкин бўлади. 

Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг