30 авг 12:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко: Кэмпбеллга қарши жанг мен учун энг қийини бўлиши мумкин
Украиналик жаон чемпиони Василий Ломаченко Люк Кэмпбеллга қарши жанг олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Рингга чиқиб, мухлисларга нималарга қодир эканлигимни кўрсатмоқчиман. Буни сабрсизлик билан кутяпман. Бу балки мен учун энг қийин жанг бўлиши мумкин. Бунисини жангдан кейин аниқ айтишим мумкин. Люк ақлли ва кучли техникага эга.
Бу қизиқ жанг бўлади. Мен тайёрман. Айнан шунинг учун ҳам Лондонга келдим", - деди Ломаченко.
Эслатиб ўтамиз, жанг 31 август куни Лондонда ташкил этилади.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар