04 июн 16:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ломаченко кейинги жангига тайёргарликни бошлади
Енгил вазн тоифасида WBA ва WBO камари соҳиби Василий Ломаченко жароҳатдан қутилганини ва кейинги жангига тайёргалик бошлаганини маълум қилди.
«Мен кейинги жангимга тайёргарлик бошлаганимни маълум қилмоқчиман. Қўлимдаги жароҳатимни даволашга эришдим. Кейинги рақибим (Люк Кэмпбелл) - олимпиада чемпиони. Рингда кўришгунча», - деб хабар қолдирган украиналик чемпион.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко-Кэмпбелл тўқнашуви 31 августда Лондон шаҳрида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : iSport
Фикрлар