UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?" 0 18:52Флойд Мэйвезерда суд иши: Боксчи ўзини 340 миллион долларга алданган деб ҳисобламоқда 0 18:27Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида қитъа ва жаҳон рекордини янгилашди 0 18:02"Мен Махачев ёки Чимаев билан жангларда ўзимни ғолиб сифатида кўряпман" - Диаз 0 17:39"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола борасида жиддий хавотирда 0 17:17"Икки маст эркак уришгандек кўринди". Нурмагомедов Пимблетт ва Гэтжи жанги ҳақида гапирди 0 16:52Чендлер Топурия ва Гэтжи ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:30Иман Хелиф тан олди 0 16:03Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди 0 15:39Маҳмуд Мурадов Наврўз куни чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 15:18Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан жангда ғалаба қозонишнинг асосий омилини айтди 0 14:56Милан-Кортина-2026: Бугун 3 та спорт турида саралаш баҳслари ўтказилади 0 14:21"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди 0 13:58Шакур Стивенсон Теофимо Лопесга қарши жангдан кейин WBC камаридан айрилди 0 13:24Касаллик Жон Жонснинг UFC`га қайтишига тўсқинлик қиладими? 0

20 июл 12:58
Янгиликлар

Енгил атлетика, Бошқалар

«Лондон-2017 Пара-атлетика» ЖЧда Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки давом этмоқда

Теглар :  Паралимпия
Лондонда бўлиб ўтаётган паралимпиячилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида вакилларимиз яна совриндорлар орасидан жой олдилар.


Лондонда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз яна 2та медални қўлга киритдилар. Улардан эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг найза отиш тури бўйича иштирок этган хамюртимиз Александр Свечников 71.01м натижаси билан навбатдаги олтин медални қўлга киритди ва жаҳон рекордини янгилади. 2-ўринни эронлик спортчи Никараст Нажат 61.88м натижа билан эгаллаган бўлса, 3-ўрин 61.53м натижа билан испаниялик Кабрера Лэсерга насиб этди.

Аёллар ўртасида кечган баҳсда эса ҳамюртимиз Нозима Қаюмова 41.25м. натижаси билан хитойлик рақиби Зао Юпингга (42.72м.) бой берди. Якунда у иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медали соҳибасига айланди. 3-ўрин эса австриялик спортчи Эдер Наталияга (38.37м.) насиб этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионат 10 кун давом этади ва 1050та спортчилар 213та медалли ўринлар учун куч синашадилар. Шулар орасида паралимпия спортчимиз Хуснуддин Норбеков 15 июль куни 54.73 натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба Жахон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Иккинчи олтин медални эса Дониёр Салиев узунликка сакраш бўйича 7.18м. натижаси билан қўлга киритган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг