UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0

06 фев 13:50
Янгиликлар

Оғир атлетика

Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларига саралаш тизими тасдиқланди

Теглар :  Лос-Анжелес-2028
ХОҚ ва Халқаро оғир атлетика федерацияси "Лос-Анжелес-2028" ёзги Олимпия ўйинлари учун саралаш тизими тасдиқланганини эълон қилди.

Унга кўра, 2028 йилда бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ўйинларида 120 нафар оғир атлетикачи ( 60 нафар эркак ва 60 нафар аёл) иштирок этади.

Мусобақалар эркаклар ўртасида -65, -75, -85, -95, -110 ва +110 кг, аёллар ўртасида эса -53, -61, -69, -77, -86 ва +86 кг вазн тоифаларида ўтказилади.

Олимпия ўйинларига саралаш мусобақалари жорий йилнинг июль ойидан бошланиб, 2028 йил май ойига қадар давом этади.

Ушбу давр мобайнида дунёнинг энг кучли оғир атлетикачилари жаҳон ва қитъа чемпионатлари, йўлланма тақдим этадиган турнирларни қамраб олган 10 та мусобақада Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун кечадиган муросасиз курашларда қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, 2027 йили пойтахтимиз Тошкент Олимпия саралаш мусобақаларидан бирига мезбонлик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг