UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

29 мар 06:58
Янгиликлар

Футбол

Мадагаскар Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Марказий Осиё мамлакати терма жамоаси биринчи бўлимдаёқ дарвозасидан жавобсиз тўртта тўп ўтказди.

Туркиянинг Белек шаҳрида жойлашган "Калиста спорт маркази" стадионида Қирғиз Республикаси ва Мадагаскар миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда африкаликлар 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув қирғизистонликлар учун жуда омадсиз кечди, чунки улар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўз дарвозаларидан тўртта тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Ўйиндаги ҳисоб 5-дақиқадаёқ Мадагаскар ҳужумчиси Арно Рандианантенаина томонидан очилган бўлса, 17-дақиқага келиб африкаликлар ўз устунликларини янада мустаҳкамлашди. Орадан етти дақиқа ўтиб, 24-дақиқада Уоррен Кадди ҳисобни йирик кўринишга келтирди, 42-дақиқада эса ярим ҳимоячи Клеман Кутюрье номинал меҳмонларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси терма жамоаси вазиятни бироз ўнглашга уринди – ярим ҳимоячи Бекназ Алмазбеков пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирган бўлса, 62-дақиқада қирғизистонликлар иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришдилар. Аммо 79-дақиқада Уоррен Кадди дубль қайд этиб, жамоасининг бешинчи голини урди ва Мадагаскар терма жамоасининг узил-кесил ғалабасини таъминлади.

photo_2026-03-28_20-20-18.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг