UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0 11:37Жаҳон кубогини ғалаба билан бошладик: Шодиёржон Мелиқўзиев қозоғистонлик рақибини мағлуб этди 0 11:09"Челси" кетма-кет учинчи, сўнгги 6 ўйиндаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди + ВИДЕО 0 10:38"Бу жиддий нарсадек эшитилади". Гукеш – учта дурангдан кейинги босим ҳақида 0 10:07Жаҳон кубогининг илк куни беш нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 09:36Жангига икки ҳафта қолган Чарльз Оливейра жароҳат олди + ФОТО 0 09:05ЖЧ U-17. Асилбек Алиев Испанияга қарши учрашувни ўтказиб юборади 0 08:34Ислам Махачев: "Америкада яшаш ва ишлашни истамасдим" 0 08:03Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирида мағлубиятсиз одимламоқда 0 07:32Гандбол. Ниҳоят, Осиё чемпионатида илк ғалаба - Австралия доғда қолдирилди! 0 07:01U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Испанияга қарши! 1/16 финал жуфтликлари қандай кўриниш олди? 0 18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0

19 ноя 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мафтункор UFC чемпиони Ронда Роузи фаолиятини якунлади

Теглар :  UFCРонда Роузи
Аралаш қоидалар бўйича собиқ UFC чемпиони Ронда Роузи расман профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Америкалик собиқ жаҳон чемпиони она бўлишга тараддуд кўрмоқда. Унинг турмуш ўртоғи супероғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Трэвис Браун. 

"Мен келажагим бўйича бир қарорга келдим. Спортдаги ўз миссиямни бажариб бўлдим. Энди аёллик вазифам, бурчимни бажаришим керак", - дея Роузининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Sun нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ронда шу йилнинг апрель ойида рестлинг бўйича WWE промоушени доирасида ўтказилган чемпионлик жангида ирландиялик Бекки Линчга имкониятни бой берганди. Айнан шу жанг унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолди.

Маълумот учун, Ронда Роузи UFC промоушенида 14 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 та ғалаба, 3 та нокаут бор. Ронда аёллар ўртасида енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлган илк жангчи ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг