UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

05 авг 10:20
Янгиликлар

Шахмат

Мағлубиятсиз Синдаров Saint Louis Rapid & Blitz 2026 рапид баҳсларини нечанчи ўринда якунлади?

АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 200 000 долларни ташкил этувчи, жаҳоннинг кўзга кўринган 10 гроссмейстери иштирокидаги Grand Chess Tour сериясининг навбатдаги босқичида рапид баҳслари якунланди.

Ушбу нуфузли турнирда ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ҳам муваффақиятли дона сурмоқда. Мусобақанинг учинчи куни рапид бўйича сўнгги учта тур учрашувлари ўтказилди. Бу сафар ҳам Жавоҳир мағлубиятга учрамади. У ўтказилган учта партияда бир ғалаба ва икки дуранг қайд этди. Еттинчи турда мезбонлар вакили Леньер Домингес, 9-турда асосий таъқибчиси Уэсли Со (АҚШ) билан дуранг ўйнаган Синдаров 8-турда америкалик Эвондер Лиангни мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров рапид баҳслари 11 очко билан иккинчи ўринда якунлади. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳа 12 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолди. Уэсли Со 10 очко билан кучли учликка якун ясади. Тўрт нафар шахматчи 9 очкодан жамғарди. 

Бугун блиц, яъни тезкор шахмат баҳслари бошланади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 22:00да бошланади. Илк турда Жавоҳир қора доналарда америкалик Левон Аронян билан ҳисоб-китоб қилади. Блицда вақт назорати 5+2 форматида бўлади. Рапид ва блицда жамғарилган очколар жамланмасига кўра мусобақа ғолиб ва совриндорлари аниқланади. 

Иштирокчиларнинг тўлиқ таркиби: Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон), Фабиано Каруано, Левон Аронян, Уэсли Со, Леньер Домингес, Авондер Лианг (барчаси АҚШ), Винсент Кеймер (Германия), Аниш Гири, Йорден ван Форест (иккиси ҳам Нидерландия), Рамешбабу Праггнанандҳа (Ҳиндистон).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг