UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

03 май 17:50
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен: "Нодирбек ҳозирда дунёнинг энг хавфли шахматчиси!"

Жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсен Нилс Гранделиус устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Интервьюда у нафақат ўйин таҳлили, балки ўзбек шахматчилари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Кечаги баҳсда Магнус кутилмаганда "Бенони" дебютини танлади. Журналистнинг 2000 йилдаги ўхшаш партия ҳақидаги саволига Магнус қизиқарли хотира билан жавоб берди:

"Ҳа, ўша ўйин эсимда. Рақибим швециялик Петер Лунд ўшанда нафақада эди ва таксичилик эвазига тирикчилик қиларди. Ота-онамнинг мени шахмат клубига олиб боришга имкони бўлмаган пайтларда, Петер мени олиб бориб, қайтариб олиб келарди. У ўша ўйинда ютуқли позицияга чиқиб олгани учун жуда хурсанд бўлганини эслайман".

Нодирбек Абдусатторовга қарши бўладиган марказий баҳс ҳақида эса Магнус шундай деди:

"Бу ўйинга ғалаба билан етиб келганимдан хурсандман. Нодирбек, шубҳасиз, сўнгги ойларда дунё шахматидаги энг хавфли ўйинчи бўлиб турибди. Албатта, унинг жамоадоши Синдаров ҳам муносиб рақобат кўрсатмоқда. Абдусатторов билан ўйин мен учун  жуда оғир синов бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Магнус ва Нодирбек ўртасидаги узоқ кутилган тўқнашув бугун соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг