29 сен 20:22
Янгиликлар
Бокс/ММА
Маҳмуд Мурадов Мэйвезер билан дўстлиги ва қачон кейинги жангга тайёр бўлиши ҳақида гапирди
UFCда жанг қилган ўзбекистонлик илк спортчи Маҳмуд Мурадов Флойд Мэйвезер билан дўстлиги ҳақида гапирди.
"Мэйвезер менинг дўстим ва ҳомийим. У оилам аъзосидек. У менга ва жамоамга ёрдам берди. Флойднинг Инстаграмдаги пости UFCга киришимда катта ёрдам берди, чунки одамлар ҳозир Инстаграм ва Фейсбукда яшашмоқда.
Бир ойдан сўнг навбатдаги жангга тайёр бўламан. Ноябрь ёки декабрь. Менга икки ой беринг ва мен яхши шоу намойиш этаман. Ўрта вазнда шартнома жўнатинг, муаммо бўлмайди", - деди Маҳмуд Мурадов.
Эслатиб ўтамиз, у кеча Копенгагенда ўтказилган жанг оқшомида италиялик Алессио ди Чирикони очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : MMAnytt
Фикрлар