UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0 23:45Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди 0 23:408 нафар ўзбекистонлик ММА усталари Octagon 88 турнирида жанг қилишди (Барча натижалар бир саҳифада) 0 23:37Одилхон ва Камил Каратэ трилогияси тўлиқ 5 раунд давом этди 0 23:01Марсель билан жанг қилиши кутилган Бобур Абдулазизов тажрибали қозоқ ММАчисини биринчи раунднинг ўзида "тинчитди" 0 22:45Темировга рақобатчи Асу Алмабаев UFC'да навбатдаги ғалабасини нишонлади. У Рамазон мағлуб этган жангчини таслим қилди 0 22:37Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги ғалабали юриши давом этган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 22:20"Сатурн" Қозоғистонда навбатдаги жангини ўтказди (ВИДЕО) 0

12 фев 17:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Маҳмудов - Фьюри жанги Лондондаги стадионда бўлиб ўтади

Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Россиялик боксчи Арсланбек Маҳмудов 11 апрель куни Лондондаги 60 минг томошабинга мўлжалланган "Тоттенхем" клубига тегишли стадионда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши жанг ўтказади.

Британиялик 37 ёшли Фьюри январь ойи охирида 36 ёшли Маҳмудовга қарши жангда рингга қайтишини расман эълон қилганди, лекин ўшанда жанг ўтказиладиган арена номи айтилмаган эди.

Маълумот учун, Тайсон Фьюри учун бу арена бегона эмас, у тўрт йил аввал "Тоттенхем" стадионида Дерек Чисорага қарши жанг қилганди. Шунингдек, 2021 йилда ушбу стадионда Энтони Жошуа ва Александр Усик, ўтган йили эса кичик Крис Юбанк ва Конор Бенн ўртасида иккита жанг ҳам бўлиб ўтганди.

talkSPORTS’нинг қайд этишича, Фьюри жамоаси Манчестердаги 74 000 кишилик "Олд Траффорд" стадионида жанг ўтказиш имкониятини ҳам кўриб чиққан. Келаётган душанба куни Лондонда расмий матбуот анжумани бўлиб ўтади ва унда бўлажак жангнинг тафсилотлари эълон қилиниши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг