UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0 07:32Кубарси Европада йилнинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган Golden Boy совринини қўлга киритди 0 07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0

28 мар 16:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор Махачев ва Перейра жанглари савдосига кулиб қўйди

Конор Макгрегор 2024 ва 2025 йилларда UFC’нинг бир қатор рақамли турнирларининг пуллик трансляциялари сотилиши ҳақидаги инсайдер маълумот ҳақида гапирди.

"Менинг сўнгги жангим буларнинг барчасидан кўпроқ сотилди", - деб ёзди ирландиялик собиқ UFC чемпиони ижтимоий тармоқда спорт шарҳловчиси Дейв Мелтзернинг маълумотларига таяниб.

Мухбирнинг маълумотларига кўра, ушбу даврдаги энг даромадли турнир UFC 300 бўлиб, унинг асосий жангида ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Алекс Перейра ва Жамал Хилл ўзаро чемпионлик баҳсида тўқнаш келганди. Юбилей турнири 615 мингта трансляция сотган бўлса, бразилияликнинг UFC 303 турнирида Иржи Прохазкага қарши жанги 274 минг PPV кўрсатганди.

Ислам Махачев UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга чиқиб, 410 мингта пуллик трансляция амалга оширган ҳолда энг яхши натижани қайд этди.

Конор Макгрегор эса сўнгги жангини 2021 йил июль ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 264 турнирида Дастин Порьега қарши ўтказган ва катта захира билан миллион трансляция чегарасидан ўтиб, 1,8 миллион сотувга эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг