28 мар 15:08
Янгиликлар
Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди
Уч ой ичида Конор Макгрегор еттита допинг текширувидан ўтди ва жорий йилнинг энг кўп текширилган UFC жангчисига айланди. UFC допингга қарши дастурининг расмий сайтида эълон қилинган ҳисоботга кўра, ташкилотнинг 655 жангчисининг аксарияти фақат битта текширувдан ўтган ва уларнинг ҳеч бири уч мартадан ортиқ текширилмаган.
Ушбу статистика ирландиялик жангчи ҳақиқатан ҳам фаолиятини давом эттирмоқчи эканлигини тасдиқлайди ва миш-мишларга кўра, унинг октагонга қайтиши 11 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган ва ҳар йили ўтказиладиган Халқаро жанглар ҳафталигини якунлайдиган рақамли турнирда бўлиб ўтади.
Спорт шарҳловчиси Ариэль Хельвани маълумотларига кўра, Конор Макгрегорга қарши жанг учун асосий номзод ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ва BMF чемпионлигининг собиқ эгаси Макс Холлоуэй бўлиб турбиди.

Фикрлар