UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0 10:59Илгиз Танташевнинг ЖЧ-2026`даги тақдири маълум! 0 10:27SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек ва Алиреза бир хилда очко тўплади, чемпион номини армагедон ҳал қилди 0 09:54Нурмагомедов: "Ҳеч ким Махачев рекордини янгилай олмайди" 0 09:21ACBJJ 21: Росас Магомедшариповни, "Гладиатор" эса Петросянни тўхтатди, Зубайрада мағлубият! 0 08:49Неймар Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади 0 08:23Naroditsky Memorial 2026. Жавоҳир Синдаров блиц турнирида ҳам чемпион бўлди! 0 07:52Тошкент вилояти дзюдочилари Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0

06 июл 11:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди

Келаётган якшанба тонгида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида аралаш яккакураш олами икки вазнда собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг қайтишига гувоҳ бўлади.

Рақамланган UFC 329 турнирининг асосий жангида ирландиялик яккакураш афсонаси америкалик Макс Холлоуэйга қарши октагонга чиқади. Бу икки рақиб 2013 йилда ҳам октагонда ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда Конор очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонган эди.

Бўлажак жангни суғурталайдиган жангчи айтилди. Бразилиялик 30 ёшли Маурисио Руффи захира жангчиси бўлиш мақсадида Қўшма Штатларга учиб кетди. Руф Макс Холлоуэй ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангни суғурталайди. 

Руффи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳозирда вазни 84 килограмм эканлигини маълум қилди. Маурисио ММАдаги фаолияти давомида 14 та жангда ғалаба қозониб, 2 бор мағлубиятга учраган. 14 июнь куни Оқ уйда у Майкл Чандлерни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг