UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Ўзбекистонлик пойгачи Италиядаги мусобақада муваффақият қозонди 0 14:26Чемпионликни кўзлаган “Пахтакор” май ойидан бери маошсиз 0 13:54Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 13:30Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита медаль қўлга киритди 0 12:59Илк марта уйғур спортчиси UFC билан шартнома имзолади + ФОТО 0 12:28Расмий: Диего Форлан — Уругвай терма жамоаси бош мураббийи! 0 11:54Арман Царукян: "UFC’даги жанг санам ва рақибим аллақачон тасдиқланган" 0 11:26Қатар собиқ амири, Осиё Олимпия кенгаши раисининг отаси вафот этди 0 10:58Ўзбекистонлик ММА жангчилари Конорнинг кечаги мағлубиятига икки хил ёндашишди 0 10:34Балогуннинг ЖЧдаги дисквалификацияси бўйича қабул қилинган қарор тафсилотлари маълум бўлди — The Times 0 10:07Янгиланган WTA рейтингида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси ўзгаришига бир баҳя қолди 0 09:39Кроуфорд Макгрегор ҳақида: "Худо жазолайди!" 0 09:12Бугун 15 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 08:37Франция - Испания учрашувини ким бошқариши маълум 0 08:04Макгрегор ва Холлоуэйнинг 68 сониялик "театр" учун гонорарлари маълум 0

13 июл 13:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Макс Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди

Ярим енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Макс Холлоуэй UFC 329 турниридаги жангдан сўнг ирландиялик Конор Макгрегорга юзланди.

Кечаги жанг биринчи раунднинг 69-сониясидаёқ америкалик аралаш яккакураш устасининг ғайритабиий техник нокаутли ғалабаси билан якунланган эди. 

"Бу биз хоҳлаган натижа эмас, лекин Худонинг режаси ҳар доим тўғри. Бу жанг учун раҳмат, Конор! Сўнгги бир неча йил ичида бошдан кечирган барча қийинчиликлардан сўнг октагонга чиқиш учун кўп куч керак бўлди. Тезроқ соғайиб кетишингизни тилайман, дуоларим сен билан.

Оиламга, жамоамга, дўстларимга ва мени қўллаб-қувватлаган барчага алоҳида раҳмат. Қандай ажойиб ҳаёт кечираяпмиз. Кейинги сафар кўришгунча!" деб ёзди Холлоуэй ижтимоий тармоқлардан биридаги шахсий саҳифасида.

Шу тариқа, Холлоуэй енгил ва ярим енгил вазн тоифасидаги муддатидан олдинги ғалабаларига ярим ўрта вазн тоифасидаги ғалабаларини ҳам қўшиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг