UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0

23 ноя 09:09
Янгиликлар

Теннис

"Manama Challenger 80". Султонов финалда кортга чиқди

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир ўтказилмоқда.

Мукофот жамғармаси 52 080 АҚШ долларини ташкил этувчи "Manama Challenger 80" турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Султонов саралашнинг ярим финалида Саудия Арабистони теннисчиси Омар Аҳмедни мағлуб этганди. 

Афсуски, у саралашнинг финал учрашувида чехиялик Марек Генгелга имкониятни бой бериб қўйди. Саралаш турнирининг биринчи ракеткаси бўлган Султонов 127 дақиқа давом этган баҳсда европалик рақибига 6/4, 6/7(2), 0/6 ҳисобида ютқазди ва энди бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади.  

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 391, Марек Генгель эса 434-ўринни эгаллаб турибди. Ҳамюртимиз яккаликдаги иштирокини якунлаган бўлса, чехиялик теннисчи асосий тўр баҳсларига йўл олди.  Унинг биринчи даврадаги рақиби дунёнинг 288-ракеткаси, португалиялик Гонсалу Оливейра бўлади.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг