UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

06 янв 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол

"Манчестер Сити" футболчиси Хабиб Нурмагомедовга бутса совға қилди + ФОТО

UFC шон-шуҳрат залининг 37 ёшли аъзоси, енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ажойиб совға олди.

У "Манчестер Сити" футбол клубининг 22 ёшли ҳужумчиси франциялик Райан Шерки билан учрашди. Шерки "Бургут"га ўз бутсасини совға қилган ва унга дастхатини қўйиб берган.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб сўнгги жангини 2020 йилнинг 24 октябрь куни Абу-Даби (БАА) яқинидаги Яс оролида бўлиб ўтган UFC 254 турнирида ўтказган эди. Унинг ўша пайтдаги рақиби енгил вазн тоифасида UFC вақтинчалик чемпиони америкалик Жастин Гэтжи бўлганди. Жанг россиялик спортчининг иккинчи раундда бўғиш усулидаги ғалабаси билан якунланди. Нурмагомедов учун бу фаолиятидаги 29-ғалаба бўлганди. Жангдан сўнг Хабиб аралаш яккакурашлардаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди.

Жорий мавсумда Райан Шерки "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг