15 дек 18:58
Янгиликлар
Футбол

"Манчестер Юнайтед" ПСЖ хавбекини "Манчестер Сити"дан илиб кетмоқчи
"Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"да ижара асосида ўйнаётган ПСЖнинг нидерландиялик хавбеки Хави Симонснинг харидига қизиқмоқда.
"Қизил иблислар" Рубен Аморим бошчилигида ёзда таркибни янгиламоқчи. Нидерландиялик футболчи манкунианлар мураббийи режаларига киради.
Олдинроқ, парижликлар ўз футболчилари учун камида 80 млн евро хоҳлаётганлари маълум қилинганди. Симонс учун "Ливерпуль", "Барселона", "Арсенал", "Ювентус" ва "Интер" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Хави Симонс жорий мавсум "РБ Лейпциг" таркибида 11 та ўйинда 3 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Фикрлар