UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0 12:56Жаҳон кубоги: Ҳуморабону Мамажонова ярим финалга йўл олди 0 12:39Жаҳон кубоги: Феруза Казакова япониялик рақибасидан устун келди 0 12:11Субханқуловни мағлуб этган Энди Крус IBF чемпионига айланди 0 11:40Жавоҳир Синдаров: "Нима дейишни ҳам билмайман" 0

27 июл 08:29
Янгиликлар

Футбол

Marca: Бэйл рози бўлди

Теглар :  БэйлФутбол
«Реал» вингери Гарет Бэйл Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клубига ўтишга рози бўлди, дея хабар қилади Marca.

Манбага кўра, 30 ёшли футболчи Хитой жамоаси билан 3 йиллик келишувга эришган. Шартномага кўра, Бэйл йилига 22 млн. евро маош олади. 

“Реалʼ эса ушбу трансфердан қанча маблағга эга чиқиши ҳозирча ошкор этилмаяпти. Аввалроқ, ҳужумкор ярим ҳимоячининг агенти Жонатан Барнетт мижози ижара асосида ҳеч қайси клубга ўтмаслигини, лекин, агар яхши таклиф тушадиган бўлса Бэйл тез орада мадридликларни тарк этишини айтганди. 

Маълумот ўрнида, Гарет Бэйл 2013 йили «Тоттенхем»дан «Реал»га клуб 100 млн. евро эвазига трансфер қилинганди. «Қаймоқранглилар»даги фаолияти давомида у 13 титулнинг соҳиби бўлди. 

«Цзянсу Сунин» бугун «Интер» ҳимоячиси Миранда билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик. 

Шунингдек, жамоа таркибида италиялик легионерлар Эдер, Габриэль Палетта ҳамда бразилиялик хавбек Алекс Тейшейра ҳаракат қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг