UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

09 мар 11:43
Янгиликлар

Дзюдо

Марокаш Гран-Приси. Биринчи кунги баҳслардан сўнг БИРИНЧИмиз!

Марокашда дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Марокаш Гран-Присида дунёнинг 5 қитъаси 71 давлатидан жами 487 дзюдочи медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқмоқда. Мамлакатимиз шарафини 14 нафар полвонимиз ҳимоя қиляпти. 

Қувонарлиси, мусобақанинг биринчи кунги баҳслари терма жамоамиз учун кутилганидан ҳам омадли келди. Бир йўла икки дзюдочимиз ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритишди. 

-60 кг вазнда Шарофиддин Лутфуллаев, -66 килограмда эса Сардор Нуриллаев Марокаш Гран-Приси ғолибига айланди. Биринчи кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2 та олтин медал ва битта 5-ўрин билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига эга бўлиб турган Испания терма жамоаси иккинчи поғонадан жой олган. Франция ва Хитой Тайпейи дзюдочилари биринчи кунги баҳсларда биттадан олтин медални қўлга киритишди. Ҳозир жами 14та жамоа ҳисобида камида биттадан бронза медали бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 мар 13:11:37
Aziz
Angren. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Японлар иштирок этишмаяпти шекилли.
Шунақа
   
09 мар 12:20:20
Angren.
Японлар иштирок этишмаяпти шекилли.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг