UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0

10 мар 11:30
Янгиликлар

Дзюдо

Марокаш Гран-Приси. Франция ва Ўзбекистонда 2та олтин медал!

Марокашда дзюдо бўйича Гран-При туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Марокаш Гран-Присининг иккинчи кунги баҳсларида терма жамоамиз битта бронза медали ҳисобига бойиди. -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳикматилло Тўраев бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали учун кечган учрашувда туркиялик Билал Чилоглуни мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа, Марокаш Гран-Присидаги медалларимиз сони 3тага етди. Биринчи кунги баҳсларда Шарофиддин Лутфуллаев ва Сардор Нуриллаев олтин медалга сазовор бўлишган эди. Иккинчи кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, битта бронза медали ва битта 5-ўрин билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Франция терма жамоаси ҳисобида ҳам 2та олтин ва битта бронза медали бор. Лекин франциялик дзюдочиларнинг 3 нафари бешинчи, иккиси еттинчи ўринни эгаллаган. Фақат шу нисбат ҳисобига кўра фаранглар биринчи ўринни эгаллаб туришибди.  

Биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига эга бўлиб турган Испания терма жамоаси кучли учликка якун ясаган. Болгария, Россия, Словения ва Хитой Тайпейи дзюдочилари икки кунлик баҳсларда биттадан олтин медални қўлга киритишган. Ҳозирча жами 23та жамоа ҳисобида камида биттадан бронза медали бор.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг