UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Нейт Диас Хамзат Чимаевнинг манзилига "тош отди" 0 09:46U-17 Осиё кубоги. Бугун ярим финал йўлланмаси учун курашамиз 0 09:25Лазизбек Мулложоновнинг Тошкентдаги жанги чемпионлик камари учун бўлади 0 09:04Слаломда эшкак эшиш. Қитъа биринчилигида навбатдаги медаллар қўлга киритилди 0 08:43Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида иштирок этиши ҳақида гапирди 0 08:22"Астон Вилла" финал олдидан "Ливерпуль"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 0 08:01Ростовцев ва Козиева Қозоғистондаги велотрек турнирида шоҳсупага кўтарилди 0 20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0

29 июл 19:00
Янгиликлар

Теннис

Матч-болдан чиқиб кетган Истомин Австрия турнирининг асосий тўрига йўл олди

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Австриянинг Китцбюэль шаҳрида давом этаётган ATP-250 турнирининг саралаш баҳсларида ўз имкониятини синаб кўрмоқда.

Ҳамюртимиз саралашнинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилганди. Денис саралашнинг ярим финалида франциялик Эллиот Бенчетритни икки сетда ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этган эганди. 

Истомин ҳозиргина якунига етган саралашнинг финал учрашувида бразилиялик Тьяго Монтейрога қарши кортга чиқди. Драматик кечган учрашув 2 соату 19 дақиқа давом этди ва якунда Денис рақибини 6:1, 6:7(7), 7:5 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. 

Эътиборлиси шундаки, Тьяго ҳисоб 5:4 бўлиб турган паллада матч-болдан фойдалана олмади. Рақибининг геймини ютиб олган Денис ҳисобни тенглаштирди ва кейинчалик кетма-кет яна иккита геймда зафар қучди. Истомин асосий тўрда!

Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 90-ўринни эгаллаб турибди. Монтейро эса 146-поғонадан жой олган. Икки теннисчи шу кунгача ўзаро учрашувларда тўқнаш келишмаган эди. Бугун Денис ҳисобни очди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
30 июл 10:17:49
Husniddin Mirzaliyev
Ана интрига.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг