31 май 19:01
Янгиликлар
Бокс/ММА

Matchroom Муроджон Аҳмадалиев — Наоя Иноуэ жангини эълон қилди (ПОСТЕР)
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони, ўзбекистонлик проф боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
30 ёшли ҳамюртимиз Лас-Вегасда ташкил этилган бокс оқшоми доирасида мексикалик Луис Кастильони саккизинчи раундда техник нокаут орқали таслим этди.
Бугунги ғалабадан кейин Аҳмадалиев вазн тоифасидаги мутлақ чемпион — япониялик Наоя Иноуэ билан жанг қилиши расман тасдиқланди.
Муроджон ҳамкорлик қилувчи Matchroom Boxing промоутерлик компанияси ҳам бўлажак беллашувни эълон қилди. Маълум бўлишича, жанг 14 сентябрь куни Япониянинг Осака шаҳрида ташкил этилади.
Ҳавола :
Манба : Matchroom Boxing
Фикрлар