UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0

07 июн 21:31
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Матонат мактаби бу - маҳорат мактабидир!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

Ёдингизда бўлса юртбошимиз ўтган йили Токио Паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган спортчилар билан учрашув чоғида Миллий паралимпия қўмитаси таркибида “Матонат мактаби”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сургандилар. 

Президентимиз ўз сўзларида тақдир синовларига мардона бардош бериб, сабр-тоқат ва шукроналик руҳи билан, ҳаётда муносиб ўрнини топиб, керак бўлса Ватанимиз шаънини улуғлашда жасорат кўрсатаётган параспортчилар ҳақиқий матонат ва қаҳрамонлик намунаси эканлигини таъкидлагандилар.

- Мен Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни ўқиб, жуда хурсанд бўлдим, - дейди Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси раиси, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти Мухторхон Ташходжаев. - Паралимпиячилар учун матонат мактабининг ташкил этилиши дунёнинг ҳеч бир мамлакати паралимпия тарихида қайд этилмаган. Аввалари руҳий тушкунлик, нима қилишини билмай юрган имконияти чекланган инсонлар ҳаёт тарзи қийин кечган бўлса, эндиликда матонат мактаби вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган йўллари хақида республикамиз бўйлаб барча маҳаллалар, таълим муассасалари ёшларига сўзлаб беришяпти ва шу йўл билан уларни ҳаётда ўз ўринларини топишга ундаяптилар. Бу жуда маъсулиятли ҳамда шарафли вазифа. Руҳи тетик, баланд ифтихор, ғурури бор ёшларни камол топишида кўмак бериш бу паралимпиячиларга билдирилган юрт отасининг ишончидир. Бир сўз билан айтганда, матонат мактаби бу - маҳорат мактабидир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг