UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

19 фев 22:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев Шавкат Раҳмоновнинг дивизиондаги келажагини баҳолади

Ярим ўрта вазнда UFC чемпиони Ислам Махачев тиззасидан олган навбатдаги жароҳати туфайли йил охиригача сафдан чиққан Шавкат Раҳмонов ҳақида гапирди.

Россиялик чемпион қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг аввалги даражасига қайта олишига ишончи комил эмас.

"Шавкатда ҳозир жароҳатларнинг қора чизиғи кетмоқда ва менимча, бу спортчи билан содир бўлиши мумкин бўлган энг ёмон ҳолат. Бундай жароҳатлар ва операциялардан кейин организм ҳеч қачон юз фоиз тикланмайди. Аммо унинг ҳали вақти бор - тузалиб, соғайиб қайтиб келади. Шундай экан, кўрамиз. Бошқа ҳеч нарса айта олмайман", - деди Махачев. 

Ўтган ой охирида тиззасидан олган жароҳати сабаб 2025 йилни ўтказиб юборган Шавкат Раҳмоновнинг яна операция қилингани маълум бўлганди. Шундан сўнг мағлубият нималигини билмай келаётган Раҳмонов ташкилотнинг ярим ўрта вазн тоифаси рейтингидан чиқарилди. Бунгача у иккинчи ўринни эгаллаб турган ва камар учун потенциал даъвогарлардан бири эди.

Маълумот учун, "Номад" сўнгги жангии 2024 йилнинг декабрь ойида ўтказганди. Ўшанда у даъвогарлар жангида ирландиялик Йен Мачадо Гэррини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Бу Гэррининг профессионал фаолиятидаги илк мағлубияти бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг