UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

23 сен 20:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Майк Тайсон: "Тўлашдан тўхташса, жанг қилишни тўхтатаман"

Супероғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони 59 ёшли Майк Тайсон 2017 йилда профессионал боксдаги фаолиятини якунлаган эди.

Аммо америкалик афсона катта пул сабаб кўргазмали жанглар учун қайтди. Темир Майк яна бир машҳур америкалик боксчи Флойд Мейвезерга қарши кўргазмали жангда нима учун келаси йили яна рингга чиқишини тушунтиришга ҳаракат қилди.

"Қулоқ солинг, 50 ёшдан кейин мен 20 ёшдан кейин топганимдан кўпроқ пул топдим. Бу жуда қизиқ. Шу нуқтаи назардан, мен 60 ёшга яқинлашяпман, пул энди унчалик муҳим эмас, лекин мен ўзим яхши кўрган одамларга ғамхўрлик қила оламан. Бу яхши томоша бўлади, тўғрими? Бу учинчи жанг бўлади, шунинг учун энди соғлиғимдан хавотирланмайман. Флойдга қарши жанг аввалгиларидан энг яхшиси бўлади. Агар одамлар менга пул беришни тўхтатишса, бу менинг сўнгги жангим бўлади", - деди Тайсон NBC телеканалига берган интервьюсида.

2020 йилда Тайсон рингга қайтди ва Рой Жонсга қарши пул томонда жуда фойдали кўргазмали жанг ўтказди. Ўтган йили у Жейк Полга қарши жангидан катта гонорар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг