23 апр 16:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Майк Тайсондан калтак еган мухлис икки марта қамалган экан
Бундан бир неча кун олдин собиқ боксчи Майк Тайсон самолётга йўловчини урганди.
Маълум бўлишича, калтак еган йўловчи 36 ёшли Мелвин Таунсенд экан. Бунгача у фирибгарлик, йирик миқдордаги ўғрилик, тақиқланган буюмлар сотиш айби билан икки маротаба қамалган экан.
Воқеа 20 апрель куни бўлганди. Сан-Францискодан Флоридага йўл олаётган Тайсон мухлислари билан суратга тушган. Унинг ортида ўтирган йигит эса турли гаплар билан Тайсоннинг асабига тега бошлаган. Майк ундан ўзини босиб олишини сўраган. Сўзлари фойда бермаганидан кейин эса Тайсон уни бир неча маротаба урган.
Ҳавола :
Манба : TMZ
Фикрлар