UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ислом бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли кун: бир кунда бешта олтин медаль! 0 19:04Тошкент Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади 0 18:55Шахмат. Якуббоев Жаҳон кубогининг чорак финалини ғалаба билан бошлади 0 18:43Остон Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука!" 0 18:22Нилуфар Якуббоева “Mersin Open 2025” турнирининг “А” гуруҳи ғолибаси! 0 18:01Маддалена жамоаси Махачевдан қабул қилинган мағлубиятга муносабат билдирди 0 17:40WTA рейтинги. Топ-100 ўзгаришсиз. Қизларимизда аҳвол қандай? 0 17:19Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди" 0 16:58Шаҳрам Ғиёсов: "Мен ҳеч қачон нокаутнинг ортидан қувмайман" 0 16:37ОАВ: ЖАР 2036 ёки 2040 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза бермоқчи 0 16:16Махачев мағлубиятга учраган Жек Делла Маддаленани қўллаб-қувватлади 0 15:55Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди" 0 15:34ATP рейтинги. Алькарас йилни биринчи ракетка сифатида якунлади, теннисчимиз 10 поғона юқорилади 0 15:13Ислам Махачев: "Сизларсиз буни уддалай олмасдим" 0 14:52VI Ислом бирдамлиги ўйинлари. Делегациямизга ҳозирча 4 та медаль тақдим этган енгил атлетикачиларимизнинг иштирокидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

16 апр 11:38
Янгиликлар

Футбол

Мбаппе "Барселона"га қарши майдонга тушиши мумкин

Теглар :  РеалМбаппе
Килиан "Атлетик" билан ўйнамайди.

Килиан Мбаппе четлатилгани учун Ла Лиганинг бир ўйинига дисквалификация қилинади. Ла Лиганинг 31-тури доирасида "Алавес"га қарши (1:0) ўтказилган ўйиннинг 38-дақиқасида "Реал" ҳужумчиси майдон марказида тўп учун кураш пайтида Антонио Бланконинг болдирига бутсасининг таг қисми билан билан зарба берди. Бош ҳакам Сесар Сото Градо дастлаб Мбаппега сариқ карточка кўрсатди, бироқ видеотакрорни кўргач, қарорини ўзгартириб, француз футболчига қизил карточка берди.

CОPE журналисти Аранча Родригуэзнинг хабар беришича, Мбаппе бир ўйинга - Ла Лига доирасида "Атлетик"ка қарши ўтказиладиган учрашувга дисквалификация қилинди. Агар бу хабар тасдиқланса, футболчи "Барселона"га қарши "Эл Класико"да майдонга тушиши мумкин бўлади.

Аввалроқ, Мбаппени ушбу қўполлик учун оғирроқ жазо кутаётган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг