UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

04 сен 11:22
Янгиликлар

Паралимпия

Медалcиз якунланган кундан сўнг Ўзбекистон паралимпиячиларининг умумжамоа ҳисобидаги ўрни ўзгардими?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Кечаги кун дастурида ўзбекистонлик паралимпиячилар медаль қўлга кирита олишмади. Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди. Кеча 9-поғонадан жой олгандик. 

Хитой Республикаси 53 та олтин, 40 та кумуш, 22 та бронза, жами 115 та медаль билан рўйхатда катта устунлик билан пешқадамлик қиляпти. Чин юрти вакиллари кечаги баҳсларда ҳам бир кун олдинги кунда бўлгани каби 10 та олтин медаль қўлга киритишди. Бу билан уларнинг умумий медаллари сони 100 тадан ошди. Ўттизта олтин, 18 та кумуш, 13 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АҚШ спортчилари 20 та олтин, 22 та кумуш, 11 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашган. Бразилия делегацияси 14 та олтин, 11 та кумуш, 23 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олган.  

Биздан аввалги ўринларни Франция, Австралия, Италия, Украина ва Нидерландия терма жамоалари банд этган. Кеча 4 та олтин медаль қўлга киритган Украина 10-поғонадан 7-ўринга кўтарилиб олди. Украинанинг умумий медаллари сони 45 тага етди. Жами 53 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 72 тага етди.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг