19 авг 06:54
Янгиликлар
Медалларимиз расман 8тага етди, терма жамоамиз 29-ўринда!
Америкаликлар бугун тонг саҳарда роппа-роса 100-медалларини қўлга киритишди. Ўзбекистон терма жамоаси эса иккита олтин, битта кумуш ва бешта бронза медали билан 29-поғонани эгаллаб турибди. Кеча терма жамоамизга навбатдаги бронза медалини боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев тақдим этди.
Кечаги кун мусобақаларидан сўнг АҚШ терма жамоасининг умумий медаллари сони роппа-роса 100тага етди. Шулардан 35таси олтин, 33таси кумуш, 32таси бронза медалларидир. Иккинчи ўринни Буюк Британия терма жамоаси банд этган. Уларнинг умумий медаллар сони 55тани ташкил қилмоқда. Олтин медаллар сони 21та, кумуш медаллар ҳам шунча, бронза эса 13та.
Хитой терма жамоаси учинчи ўриндан жой олган. Чин юрти жамоаси 20та олтин, 16та кумуш, 22та бронза медалини қўлга киритган. Шу кунгача 55та давлат терма жамоалари камида бир нафар Олимпиада чемпионига эга бўлиб улгурган. Олтмиш олтита терма жамоа ҳисобида эса камида биттадан кумуш медал бор. Саксон иккита мамлакат терма жамоаси эса камида биттадан бронза медалига эга бўлиб турибди.
МЕДАЛЛАР ЖАМҒАРИШ. ТОП-10
1. АҚШ – 100 (35-33-32)
2. Буюк Британия – 56 (22-21-13)
3. Хитой – 58 (20-16-22)
4. Германия – 32 (13-8-11)
5. Россия – 44 (12-15-17)
6. Япония – 36 (12-6-18)
7. Франция – 34 (8-12-14)
8. Италия – 23 (8-9-6)
9. Голландия – 14 (8-4-4)
10. Австралия – 27 (7-10-10)…
... 29. ЎЗБЕКИСТОН – 8 (2-1-5)
Фикрлар