28 июл 13:17
Янгиликлар
Теннис

Медведев Олимпиада 1/4 финалида
Токио-2020 Олимпиадаси доирасидаги теннис мусобақаси ҳам қизғин курашлар остида давом этмоқда.
Дунёнинг иккинчи ракеткаси, россиялик Даниил Медведев яккалик мусобақасининг нимчорак финалида ATP рейтингининг 31-поғонасидан жой олиб турган италиялик Фабио Фоньинига қарши кортга чиқди.
Икки соату 26 дақиқа давом этган баҳсда Медведев рақибини уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/2, 3/6, 6/2. Ўзаро учрашувларда 25 ёшли Даниил орадаги фарқни оширди - 4:1. Энди у чорак финалда испаниялик Пабло Карреньо-Бустага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар