UZ

Сўнгги янгиликлар

14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0

08 ноя 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мексикада WBC ташкилотининг йиллик 60-Конгресси иш бошлади, унда супероғир вазндаги боксчимиз ҳам қатнашяпти

Мексиканинг Акапулько шаҳрида Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг 60-конгресси бўлиб ўтмоқда.

Тинч океани қирғоғидаги ушбу сайёҳлик шаҳри 11 ноябрга қадар ташкилотнинг юбилей 60-конгрессига мезбонлик қилади. Унда Бутунжаҳон бокс иттифоқига аъзо икки юзга яқин давлатдан делегатлар иштирок этяпти. Улар орасида Ўзбекистон номидан қатнашаётган Тимур Ибрагимов ҳам бор. 

Ибрагимов ўз вақтида ҳаваскор бокс бўйича собиқ Иттифоқ чемпиони, беш карра Ўзбекистон чемпиони, Осиё чемпиони ҳамда Атланта-96 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган. Ўн икки йил давом этган профессионал боксчилик фаолияти давомида 37 та жанг ўтказган бўлиб, 31 (16 нокаут) ғалаба, 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. 

Ибрагимовнинг бизга хабар беришича, WBC президенти Маурисио Сулейман бошчилигида ўтказилаётган конгресснинг биринчи куни бир қатор тадбирлар ўтказилиши баробарида муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинган. Конгресснинг тантанали очилиш маросимида Маурисио Сулейман, Герреро штати губернатори Эвелин Сальгадо Пинеда сўзга чиқишган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг