UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

02 авг 07:42
Янгиликлар

Менежер UFC Роман Копилов учун катта режалар тайёрлаб қўйганини айтди

Теглар :  Роман Копылов
UFC 291турнирида кетма-кет учинчи нокаутли ғалабасини қўлга киритган россиялик жангчи Роман Копилов нима учун Клаудио Рибейро билан жангдан сўнг ўрта дивизион рейтингида олтинчи поғонани эгаллаб турган америкалик Шон Стриклендга рақиблик қилганини тушунтирди.

"Иккаламизнинг жанг қилиш услубимиз ўхшаш. Иккаламиз ҳам ажойиб зарба берамиз ва одамлар стойкадаги жангларни яхши кўрадилар. Ўйлайманки, биз ажойиб жанг ўтказамиз. Биз ўзимизни синаб кўриш ва кўпроқ нарсага эришиш учун келдик. Шунинг учун мен ўз кучимни синаб кўрмоқчиман. Агар лигага қизиқ бўлса, қани кетдик!"- деди Копилов. 

Копиловнинг менежери Александр Скаредин РБ Спорт нашрига берган интервьюсида россиялик жангчининг келажакдаги истиқболлари ҳақида гапирди.

"Биз ҳаммамиз кўрдикки, турнир олдидан Дана Уайт кардни эълон қилар экан, бу жангни алоҳида ажратиб, Романни алоҳида тилга олди. Мик Мейнард олдимизга келиб, бизни ғалаба билан табриклади ва UFCʼнинг Роман учун катта режалар борлигини, шунинг учун биз буни секин-аста бажарамиз деди.

Албатта улар Стриклендни дарҳол бериш эҳтимоли жуда кичик. Рейтингдаги йигитлар учун UFC кўпинча бир нечта режалар тузади. Келажакда бу қарама-қаршилик юз бериши мумкин. Рейтинг янгилагандан сўнг Романнинг 15 таликка киришини кутаман. Шахсан ўзим унинг Крис Кертис билан жангини катта завқ билан кузатган бўлардим" - деди менежер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг