UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28ОФК хулосаси: Ўзбекистон ЖЧда қандай ўйнади? 0 18:01Тарихий ютуқ: Жаҳон чемпионатида икки нафар ўзбекистонлик чавандоз иштирок этади 0 17:24Лайма Владсон Лейпцигдаги турнирнинг асосий тўрига йўл олди 0 16:50UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоев ва Богдан Гусковнинг ўринларида ўзгариш рўй берди 0 16:19Винисиус “Арсенал” билан боғлиқ миш-мишлар фонида “Реал” қароргоҳига етиб келди 0 15:53Тошкент IBSA World Games 2027 комплекс мусобақасига мезбонлик қилади 0 15:22Рамазон Темиров қатнашиши кутилаётган турнирнинг асосий баҳси Забит иштирокида кечади + ПОСТЕР 0 14:57"Худди уни кимдир назорат қилаётгандек". Махачев Иан Гаррини танқид қилди 0 14:31100 миллион камми? “Ливерпуль” Франция терма жамоаси аъзоси учун курашмоқда 0 14:06Ислам Махачев бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш таклифига жавоб қайтарди 0 13:24Жошуа — Фьюри жанги Буюк Британияда эмас, бошқа жойда ўтказилиши мумкин 0 12:45"Кимдир ёлғон хабар тарқатибди" - Ислам Махачев 0 12:00"Декабргача ҳали вақт бор". Неймар фаолиятини якунлаши ҳақида фикр билдирди 0 11:29Рой Жонснинг шогирди Бектемир Мелиқўзиевни яна жангга чорлади 0 10:57Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс иккинчи сетда тўхтатилди 0

05 ноя 14:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо: "Хабиб - намуна! Конорни уриб қўяверардим"

Бокс афсонаси Флойд Мейвезер билан реванш жангини ўтказиш бўйича музокара олиб бораётган Мэнни Пакьяо Хабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегорни таққослади.

Филиппинлик афсона агар имкониятга эга бўлса, рингда ким билан тўқнаш келишни афзал кўриши ҳақидаги саволга жавоб берди - Конор Макгрегор биланми ёки Хабиб Нурмагомедов?

"Мен Макгрегор билан жангни танлаган бўлардим. У жуда кўп гапиради ва мен унинг овозини ўчирмоқчиман. Хабиб яхши йигит, у яхши одам. Камтарин ва бошқаларни илҳомлантиради. У спортда тақлид қилиш учун ажойиб намуна. Макгрегор билан эса жанг қилган бўлардим", - деди филиппинлик IBA Boxing`га берган интервьюсида.

Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги реваншни ташкил этиш ташаббускори Netflix платформаси бўлиб, гар-сўзларга кўра, жангнинг ўзи келаси йилнинг апрелига режалаштирилган. Шу билан бирга, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбарияти ушбу жангда ўз камарини қўйишга тайёрлигини маълум қилган.

Маълумот учун, 2015 йилда Флойд Мейвезер ҳакамлар қарори билан филиппинлик рақибини мағлуб этганди. Ўн йил олдин ўтказилган жанг тўрт ярим миллиондан ортиқ пуллик трансляцияларни сотиш орқали барча молиявий рекордларни янгилаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг