05 мар 13:41
Янгиликлар
Мераб Двалишвили Анатолий Малихиндан қарзини талаб қилмоқда
Малихин куни кеча аралаш яккакураш тарихида бир вақтнинг ўзида учта йўналишда чемпионлик камарини қўлга киритган илк жангчига айланган эди. Мераб Анатолийга қарзини эслатиб қўйди.
"Вау, Анатолий Малихин – учталик чемпион! Лекин ҳақиқий эркак қарзларини тўлаб қўяди. 2022 йилда сен билан 50 000 долларга гаров боғлагандик. Ўшанда сен ютқазиб қўйиб, менга бор йўғи 11 000 доллар бергандинг. Эркак бўл ва узун тилинг берган ваъдани пул билан исботлаб қўй. Мен сенга етарлича вақт бердим. Зудлик билан 39 000 долларлик қарзингни тўлаб қўй!", - деди грузиялик жангчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, шанба оқшомида Анатолий Малихин ONE лигасидаги ўзининг учинчи вазн тоифасидаги чемпионлик камарини қўлга киритганди. У оғир, ярим оғир ва ўрта вазн тоифалари чемпиони ҳисобланади. Малихин Мерабга Петр Ян - Алжамейн Стерлинг жанги бўйича боғланган гаровда ютқазганди.
Фикрлар