22 сен 13:01
Янгиликлар
Мераб Двалишвили UFC`га мурожаат қилди
"Чемпион бўлганимга роппа-роса бир ҳафта бўлди. Мен бу орзу ва ниятимни амалга ошириш учун 14 йил вақт сарфладим. Манзил жуда узоқ, машаққатли ҳамда имконсиздек кўринганди. Ҳалигача бу йўлни босиб ўтганимга ишонмаяпман. Бунинг учун Дана Уайтга раҳмат айтмоқчиман. Мени Ring of Combat турнирида топмаганида, бу сўзларни ҳозир аниқ ёзмаётган бўлардим. Шунингдек, Хантер Кэмпбелл, матчмейкерлар Шон Шелби ва Мик Мейнардга ҳам миннатдорлик билдираман. Бутун UFC оиласига ташаккуримни изҳор қиламан", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Мераб.
Эслатиб ўтамиз, Двалишвили ўтган ҳафта Лас-Вегасда ўтган UFC 306 турнирининг марказий жангида Шон О’Мэллини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, америкалик рақибининг чемпионлик камарини тортиб олган эди.
Фикрлар