25 фев 08:46
Янгиликлар
Мейвезер ва Пакьяо реванш жангига муносабат билдирди
"Мен у билан жанг ўтказиб, уни дўппослаганман. Бу сафар ҳам натижа шундай бўлади", - деди 48 ёшли Флойд.
"Мен Флойд ўзининг профессионал рекордида битта мағлубият билан яшашини ва уни ким қўллаганини доимо ёдда тутишини истайман", деб жавоб берди 47 ёшли филиппинлик.
Аввалроқ, Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги реванш жанги 19 сентябрь куни Лас-Вегасдаги "Сфера" аренасида бўлиб ўтиши расман эълон қилинганди. Рингни бўлишдан олдин ҳар икки боксчи апрель ойида кўргазмали жанглар ўтказади - Мейвезер Майк Тайсонга, Пакьяо эса россиялик Руслан Проводниковга қарши рингга кўтарилади.
Америкалик ва филиппинлик ўртасидаги биринчи жанг 2015 йилда бўлиб ўтган ва Мейвезернинг очколар ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Ўша жанг 4,6 миллион доллар пуллик трансляцияни сотиш орқали мутлақ молиявий рекорд ўрнатганди.

Фикрлар