UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56Карлуш Кейруш мураббийлигидаги Ўмон CAFA турнири учун таркибини эълон қилди 0 18:35Холланд, Вера, Захаби ва бошқалар Ванкувердаги UFC Fight Night 262 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 18:14Ига Свёнтек янгиланган рейтингда дунёнинг иккинчи ракеткасига айланди, бизникиларнинг ярми кўтарилди 0 17:53Contender Series`нинг барча ғолиблари UFC`дан шартнома олишди 0 17:32ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда 0 17:11Тошкентда гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда 0 16:50Хабиб "Йил мураббийи" бўлиши мумкин 0 16:29"Яхши учрашув бўлди" — Нурсултон Рўзибоев менежери билан кўришди 0 16:08Пеп Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди 0 15:47Дю Плессининг мураббийи: "Реваншда Хамзат Чимаевни йўқ қилиб ташлашни истайман" 0 15:26Диёра Келдиёрова: "Ҳаётдаги энг катта икки ютуғим шу битта суратда" 0 15:05Махачев спарринг шеригини нокаутга учратгани акс этган видео тарқалди (ВИДЕО) 0 14:44Суперлига. Бугун иккита ўйин билан 20-тур бошланади 0 14:23Ҳафта якунида ўтказиладиган UFC Fight Night 257 турнирининг тўлиқ карди билан танишинг 0 14:02Боксчиларимиз Отабек Холматов ва Ботир Аҳмедов Маккада + ФОТО 0

02 мар 15:32
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитасида келажагимиз эгалари иштирокида янги лойиҳага асос солинди

Бугун, 2 март куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 38-сонли мактабгача таълим муассаси тарбияланувчилари Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлишди.

Сир эмаски, бугун мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилишга, уни янада ривожлантиришга шаҳсан мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада, алоҳида вазирлик ташкил қилингани ҳам сўзимизга исбот бўла олади. Соҳада бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси Президенти, ЎФА биринчи вице-президенти  Умид Аҳмаджонов ҳам Олимпия ҳаракатини ривожлантиришни энг қуйи бўғин - мактабгача таълим муассасаларидан бошлашни мақсад қилиб қўйган. Шу муносабат билан Миллий олимпия қўмитасида эртамиз эгалари ҳисобланган ёш болакайлар учун "Келажагимиз умидлари" янги лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугун ана шу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 38-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюришди.


ДАН ходимлари кузатувида Қўмитага етиб келган болажонларни дзюдо бўйича уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод Собиров, кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони, ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ғолиби Шуҳрат Арслоновлар кутиб олишди. Ёш болакайлар энг аввало Олимпия қўмитаси биносида жойлашган музейда меҳмон бўлишди. Уларга Олимпия ўйинлари тарихи, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки ва эришган натижалари, машҳур спортчиларимиз ҳақида сўзлаб берилди. Улар Олимпия қўмитаси музейида сақланадиган турли эсдалик совғаларини ўз кўзлари билан кўришди.


Музейга саёҳат якунланганидан сўнг болажонларга ўзбек спорти юлдузлари - Ришод Собиров ва Шуҳрат Арслоновлар томонидан Миллий олимпия қўмитасининг махсус совғалари топширилди. 

Жаҳон чемпионлари болакайлар билан мулоқот қилишди. Уларнинг спортга қанчалик қизиқишлари, қайси спорт турлари билан шуғулланиш истаклари борлиги хақида сўрашди.  Спорт ва соғлом турмуш тарзи ҳар қандай инсоннинг камол топишида, жамиятимизда ўз ўрнига эга бўлишида муҳим ўрин тутиши хақида сўзлаб беришди.


Шундан сўнг болакайлар ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларидаги муваффақиятлари акс этган махсус видеолавҳани катта қизиқиш билан томоша қилишди. Тадбир якунида спорт юлдузлари ва болакайлар эсдалик учун суратга тушишди.


Қисқача қилиб айтганда, болажонлар Миллий олимпия қўмитасидан бир олам таассуротлар билан ортга қайтадиган бўлишди. Ажаб эмаски, келажакда улар орасидан ҳам бўлажак Ришод Собировлар, Шуҳрат Арслоновлар ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқса! Зеро келажак бугундан бошланади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу лойиҳани мунтазам равишда давом эттиради ва навбатдаги тадбирларда нафақат мактабгача таълим муассалари, балки меҳрибонлик ва мурувват уйлари, жисмоний имконияти чекланган болалар махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ҳам ушбу акцияга таклиф этилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг