UZ

Сўнгги янгиликлар

14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0

17 мар 08:51
Янгиликлар

Таэквондо

Миллий олимпия қўмитасида ўзбек таэквондо мутахассислари жам бўлди

Миллий олимпия қўмитасида юртимиздаги таэквондо ассоциациялари тизимида фаолият олиб бораётган мутахассислар билан учрашув ташкил қилинди.

Унда шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, вазирлик бошқарма бошлиғи Назиржон Худойқулов, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов ва юртимизда таэквондонинг турли йўналишларида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассислар, ассоциациянинг вилоят бўлимлари мутасаддилари иштирок этишди. 

Йиғилишда спортнинг ушбу турини юртимизда янада ривожлантириш борасида таклифлар ўртага ташланди. Шунингдек, соҳада учраётган муаммолар, Олимпия ва Осиё ўйинларида медаллар сонини кўпайтириш, ютуқлар салмоғини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ассоциациянинг вилоят бўлимлари вакиллари томонидан бугунги кундаги энг асосий муаммолардан бири спорт анжомлари масаласи эканлиги қайд этилди. Ўз ўрнида, бу масала юзасидан иш бошлангани, МОҚ ва вазирлик томонидан бу муаммолар яқин орада бартараф этилиши айтиб ўтилди. 

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси бош котиби Аббос Латипов бундан буён ҳамжиҳатликда, бир оила бўлиб ишлаш ҳақида гапириб ўтди.

"Биз турли йўналиш вакиллари бўлсакда, бир неча йиллардан бери бир-биримизни яхши таниймиз, бирга ишлаб келганмиз. Тўғри, ИТФ йўналиши бугунги кунда анча ривожланган, у ерда кучли спортчилар етишиб чиққан. Шунинг учун, биргаликда ишлаб, фаолият олиб борсак янада ривожланамиз, натижаларимиз яхшиланади. 

Янги ўтказиладиган мусобақага келадиган бўлсак, унинг қоидасини биргаликда ишлаб чиқишимиз лозим. Чунки қоидалар турлича. Аниқ қарорга келиб, кучли спортчиларни саралаб оламиз. Шунингдек, ИТФ йўналишида кучли мураббийлар ҳам етарли. Улар учун ВТФ йўналиши бўйича семинарлар ҳам ташкил қилиб берамиз", - деди Аббос Латипов.

Йиғилиш қатнашчилари учрашув давомида ўзларини қийнаётган муаммолар, турли тўсиқлар ҳақида маълум қилишди. Унда мураббийларнинг сертификациялаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Ўз ўрнида, раҳбарият бундай муаммолар бартараф этилиши, сертификациялаш масалалари соддалаштирилиши ҳақида маълум қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг