UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0 09:03"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди 0 08:32Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади” 0 08:01Роналду Мессининг хайрлашув постига жавоб қайтарди 0 18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0

28 июн 08:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мирафзал Ахтамовнинг LFA лигасидаги навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

Яримўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Мирафзал Ахтамовнинг кейинги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Ҳамюртимиз 2 август куни АҚШнинг Нью-Йорк штати, Саламанка шаҳрида бўлиб ўтадиган LFA 189 турнирида октагонга чиқади. Ўша куни Мирафзалга америкалик Жеффри Крейг рақиблик қилади.

Оқшомнинг марказий жанги аёллар ўртасида минимал вазнда LFA чемпиони, россиялик Наташа Кузьютина ҳамда Бразилия вакиласи Бруна Эллен ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, Мирафзал Ахтамов сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни LFA 172 мусобақаси доирасида Кейт Доусонга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Унинг ҳисобида жами 6 ғалаба ва 1 дуранг бор.

Жеффри Крейг эса фаолияти давомида 7 та жанг ўтказиб, 5 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг