UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

11 янв 19:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мирзагали Айтжанов: «Италияда ёмон натижа қайд этилса, у ёки бу боксчини алмаштирамиз деб айта олмайман»

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийи Мирзагали Айтжанов лицензион турнирлар тўғрисида фикр билдирди.

— Жамоамиз Италиядаги турнирда қолган олтита лицензияни қўлга кирита оладими?

— Бу осон бўлмайди. Барча қитъа турнирлари бўлиб ўтди. Ҳар бир вазн тоифасида турли сабабларга кўра лицензия ололмаган кучли рақиблар бор. Рақобат жуда кучли бўлади. Аммо, аввалига Италияда, кейин эса Таиландда имкон қадар мақсадимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Ринг муқаддас жой. Унда турли хил вазиятлар бўлиши мумкин. Барча давлатлар ўз боксчиларини қўллаб-қувватлаб, унинг Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини исташади. Шу боис Италияда ёмон натижа қайд этилса, у ёки бу боксчини алмаштирамиз, деб олдиндан айта олмаймиз. Ҳамма нарсани вақт кўрсатади. Турнир рўйхатига келсак, Спартакиадада ғолиб чиққанлар Италияга йўл олишади. Тайёргарлик жараёнида йигитларнинг ҳар бирига ўзларини эҳтиёт қилишлари кераклигини айтаман. Фақат олти нафар боксчи кетади. Кункабаевга келсак, у Италияга бормайди. Ҳозир федерациямиз бошқа давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда. Балки Камшибек ҳам хориждаги йиғинларга борар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг