UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57"Барселона" 100 миллион евролик ҳужумчи билан музокараларни бошлади 0 09:34Богдан Гусков Анкалаевдан учралган мағлубият ҳақида: "Ҳеч нарсадан афсусланмайман" 0 08:59Анкалаев танқидларга муносабат билдирди: "Жангнинг зерикарли ўтиши менга боғлиқ эмасди" 0 08:36Инсайдер: Арман Царукян ва Чарльз Оливейра жанг учун шартнома имзолашди 0 08:03ФИФА президенти Инфантино ЖЧ-2026 шаънига айтилган танқидларга жавоб қайтарди 0 07:34Карлос Ульберг ярим оғир вазн тоифаси учун саралаш турнири ўтказишни таклиф қилди 0 07:08Махачев — Гарри билан жангига тайёргарлик ҳақида: "Жуда кўп югуришга тўғри келяпти" 0 20:56Ҳумоюн Султонов икки ғалабаси эвазига Svijany Open асосий тўрига чиқди 0 20:34Рамазон Темиров Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:13Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди 0 19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0

29 июл 15:33
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Олимпиадада қарзларни тўлаяпмиз? Кимдан қарз олгандик?"

Таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев championat.asia сайтига берган интервьюсида айни пайтда давом этаётган Олимпия ўйинлари ҳақида фикр билдирди.

Журналист шарҳловчига "Токио Олимпиадасида Рио ва Осиё чемпионатларидаги қарзимизни тўлаяпмизми?" мазмунида савол берди

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев эса ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:

- Қанақа қарз? Кимдан қарз олгандик? Биласизми, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Агар шундай бўлса 2017 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатидан сўнг қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси вакиллари ҳафа бўлишлари лозим эди. Аммо ўшанда улар ортиқча эътироз билдиришмаганди.

Майли, ўша йили Осиё чемпионатида ўз уйимизда бошқалардан кучли эканлигимизни исботладик. Лекин, Екатеринбургдаги жаҳон чемпионатида ҳам биринчи бўлдик. Агар бундай таъбир билан айтадиган бўлсак, ўша мусобақада россияликлар биринчи бўлишлари керак эди. Шунинг учун, қарзларни тўлаяпмиз деган фикрга қўшилмайман.

Спортда шундай нарса бор: яққол устунликка эга жамоага барча қарши бўлади.

Ўз вақтида Куба жаҳон боксида устун бўлганда Россия, АҚШ, Ўзбекистон, Қозоғистон, Германия ва бошқа мамлакат боксчилари учун шараф эди. Бугун барча ўзбек боксчисини мағлуб этишига интилмоқда. Улар бу орқали ўз обрўларини ошириб олишга уринмоқда. Бу томонлама рақибларда шижоат кучли бўлишини тан олишимиз лозим. 

Ҳакамлар ҳам инсон, улар ҳам қачондир, кимгадир хайрихоҳлик билдиради. Ёдингизда бўлса, Ҳасанбой Дўсматов Германиядаги жаҳон чемпионати финалига чиққан ва ўшанда якунда кубалик боксчига қарши жангдан сўнг кумуш медални қўлга киритганди. Ўшанда жангдан сўнг кубалик боксчининг қўли баланд кўтарилганида, рақиб секундантларининг оғзи очилиб қолганди. Ўшанда буни кўрганман. Ана шундай ҳакамларга инсоф берсин, бу спорт.

Тўлиқ интервьюни томоша қилинг:


Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
29 июл 17:02:13
Мухлис
Хасанбойнинг ўша мағлубиятини эслаб ўтдингиз. Ростдан ўшанда Хасанбой янчиб ташлаган эди рақибини. Аммо келишилганлиги аниқ кўринди. Рақиб хали очколар айтилмасдан қўлини кўтариб олди худди ютишини олдиндан билгандай. Ўшанда Дўстматов ютган эди.
   
29 июл 17:17:34
Bahrom Abdurahmonov
G'ofur Rahimov to'g'ri qilgan bo'lsa ham, nomardlik qilmagan ekanku! Olimpiada boksining kuni LGBTchilarga qolsa nima bo'lishini ko'rdik! Qanaqadir yapon gimnastikachisi boksni nazorat qilyapti ekan!
   
29 июл 15:55:13
Aziz
Nuriddin 77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тулик интервью качон чикади бизам савол йуллагандик
Жонли эфир давом этмоқда
   
29 июл 15:53:03
Nuriddin 77
Тулик интервью качон чикади бизам савол йуллагандик
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг